Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.
Шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши ва «Марказий Осиё – Россия» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш режалаштирилган.
МАНБА: UzA
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.