Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда.
Унга кўра, қўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинган.
«CYNERGY PHARMCO» МЧЖга республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги «Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Rinotin kids» сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинган", дейилади хабарда.
Шунингдек, бугунги кун ҳолатига кўра корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.