Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистонга етказиб беради.
15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.