Зоир Мирзаевнинг телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда амалга оширилган эди.
Мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги иккита – 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида амалга оширилган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Зойир Мирзаев «Телефонсиз мактаб» лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 млн сўм пул мукофотини топширди.
Таъкидланишича, ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.