Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар ўрин олган.
«Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Ҳот ланч) ўрин олган», дейилади хабарда.
Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамраев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Балх вилояти расмийлари президент ва ўзбек халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.