Жаҳон стандартлари асосида юқори малакали муҳандис кадрларни тайёрлашни ўз олдига вазифа қилиб қўйган Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) таркибида хорижий институтлар ва марказлар фаолият юргизмоқда. Улардан бири Корея технологияси ва маданияти институти (KITC) бўлиб, ташкил этилганлигига бир йил тўлди. Шу муносбат билан “2024 KITC Annual Performance Review Festival” (“2024 йил: Корея технологияси ва маданияти институти бир йиллик фаолиятининг сарҳисоб фестивали”) ўтказилди. Бу ҳақда университет сайти хабар бермоқда.
Фестивалнинг ташкил этишдан мақсад KITC талабаларининг бир йил давомида эришган ютуқлари, эгаллаган билимлари ва истеъдодларини кенг жамоатчиликка намойиш этишдан иборат эди. Тадбирга SIUT профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан ташқари KITCда таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.
Фестивал Самарқанд халқаро технология университети ректори, профессор Ю. Абдуллаевнинг кириш сўзи билан очилди. Шундан сўнг KITC декани, профессор Hwang Sungdon сўзга чиқиб, талабаларнинг эришаётган ютуқларини санаб ўтиш билан бирга, келгусида улар бунданда кўпроқ натижаларга эришишлари учун университетда барча имкониятлар яратилганлиги ҳақида сўз юритди. Фестивал давомида KITC талабалари лойиҳа ва тақдимотларини намойиш этдилар.
Бир сўз билан айтганда, Корея технологиялари ва маданияти институтининг йиллик фаолияти сарҳисоби бу ерда таҳсил олаётган талабаларининг иқтидори ва ютуқларини намойиш этувчи ҳаяжонли ва нуфузли тадбирга айланди.
Шу кунларда олий ўқув юртига кирмоқчи бўлган ёшларни Самарқанд халқаро технология университети ўз бағрига чорламоқда, яъни 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинган. Ана шундай ёшлар учун университет таркибидаги Корея технологиялари ва маданияти институти ҳақида қисқача маълумот келтирамиз.
Тошпўлат Раҳматуллаев тайёрлади
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.