Бугун, 26-апрел куни Тошкент шаҳрида жойлашган “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.
“Ўтган йили Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 45 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутилмоқда. Бунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Хитой давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим.
“Мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш ҳамда Хитойдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз.
Ўтган йили “Prestige Travel” томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Хитойга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида минглаб хитойликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Яна бир бор таъкидлайман: амалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир.
Форум давомида Ўзбекистондан Хитойнинг Ҳаинан провенсиясига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Томонлар авиақатновларни жорий йилнинг июн ойидан бошлаб ҳафтасига бир маротаба, кейинчалик бў кўрсаткични 3-маротаба оширишни режалаштираётганлигини ма’лум қилди.
Ўзбекистон ва Хитой томонлари вакиллари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Хитой сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди.
“Мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда биздаги салоҳиятни хорижда янада кенгроқ тарғиб қилиш, халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ноодатий тарзда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан бугунгидек икки томонлама очиқ мулоқотлар қатор янгиликларга қўл уришимиз учун асосдир. Биз Хитой давлатида юртимизнинг туризм имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз”, дея фикр билдирди Ойбек Аҳмедов.
Ушбу тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган “Prestige Travel” компаниясига 2018-йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, “Prestige Travel” компанияси томонидан 2018-йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳригага илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021-йил май ойида Мисрнинг энг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Ветнамнинг Пҳу Қуок оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ёзида Ветнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.