Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.
Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Цент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган.
Келгуси олти йил ичида Цент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.