Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
— “Хўжа Калон” масжидида 731 млн сўм;
— “Хусайни” мадрасасида 216 млн сўм;
— “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн сўм;
— Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.
Бундан ташқари, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 2,3 млрд сўм бюджет маблағи товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган.
Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.