Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу хабарни рад этиб, расмий изоҳ берди.
Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида Москва шаҳридаги «Внуково», «Шереметьево», «Домодедово» аэрпортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Натижада Москва шаҳридаги «Внуково», «Шереметьево», «Домодедово» аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётганлиги ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги «Озинки», «Маштаково», «Сагарчин» божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилган.
«Ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётганлиги маълум бўлди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.