Ўқувчиларнинг ота-оналари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли тарзда чора кўрилди.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-«Б» синф ўқувчилари томонидан тарих фани дарси чоғида содир этилган. Дарс жараёнига халақит қилиб, «қартабозлик» қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ўқувчиларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди. 8-«Б» синф раҳбари Н.Б.га нисбатан интизомий чора кўрилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.