Ўзбекистонда биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш режалаштирилмоқда

Хитой компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасини ўрганади ва заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқади.

2 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва China CAMC Engineering компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш режалаштирилмоқда
Учрашувда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг China CAMC Engineering Co., Ltd компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни ёқиш электр станцияси лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув якунида Ўзбекистондаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ўрганиш ва ташкил этиш ҳамда республика раҳбариятига тақдим этиш учун заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Хитойдан эксперт гуруҳини юбориш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашувдан сўнг меҳмонларни ҳаво сифати мониторинги ва экологик қоидабузарликларга жавоб беришнинг онлайн тизими ҳамда чиқиндиларни йиғиш ва ташиш ускуналарини кузатиш тизими билан таништириш мақсадида вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказига ташриф уюштирилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.