Хоразмдаги боғчада тарбияланувчи калтакланиб, қўлига игна тиқилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Хоразмдаги боғчада тарбияланувчи калтакланиб, қўлига игна тиқилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Боғча тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 6 май куни Хоразм вилояти Гурлан туманидаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклаётгани видеоси тарқалгани ва Болалар омбудсмани ўз назоратига олгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йил 17 апрель куни тарбиячи Ф.С.нинг эътиборсизлиги туфайли катта гуруҳ тарбияланувчисининг бармоғи эшикнинг шамол таъсирида қаттиқ ёпилиши оқибатида жиддий жароҳат олганлиги маълум бўлди. Ташкилот ҳамшираси бу ҳақда боланинг ота-онасини огоҳлантирганидан кейин шифохонада боланинг бармоғига махсус сим қўйилиб муолажа қилинганлиги аниқланди ва боланинг қўлига игна санчилгани ҳолати ўз тасдиғини топмади.

«Бугунги кунда тарбиячи Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.