Сирдарёда мактаб ўқувчилари синфда видеоклип томоша қилгани сабаб «замдиректорлар» ишдан олинди — видео

Сирдарёда мактаб ўқувчилари синфда видеоклип томоша қилгани сабаб "замдиректорлар" ишдан олинди

Вилоят Маткабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари дарс пайтида беҳаё видео кўргани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Маткабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида видеолавҳадаги ҳолат Сардоба туманидаги 5-умумтаълим мактабида содир бўлганлиги маълум бўлган.

Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида вилоятдаги мавжуд барча умумтаълим мактабларида «Мактаб, ота-она, маҳалла» ҳамкорлигини яна-да кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.