Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.
Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси.
2. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма.
3. Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.
Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида 7-10 июн кунлари туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари томонидан қарор қабул қилинади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Қўмита раисининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
15 июнга қадар тавсияномалар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.