Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди

Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди

Улар 1930 йилларда босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ва партия аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган.

Олий Суд хабарига кўра, ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 205 нафар шахсга оид 12 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди
Қайд этилишича, ССРИ Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган Саъдулла Қосимов ва бошқалар (жами 7 киши) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда ўлим ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди
2024 йил 6 май куни ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди
2024 йил 6 май куни Ўзбекистон Олий суди томонидан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.