Кучли ёғингарчилик туфайли «Қамчиқ» довони ёпилди — видео

Кучли ёғингарчилик туфайли "Қамчиқ" довони ёпилди

Тафсилотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

ФВВ хабарига кўра, А — 373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирларнинг ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплаган. Ҳодиса натижасида, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият назортга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда. Йўлнинг ҳаракат қисми яқин дақиқаларда очилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.