Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатини 11 та олтин медал билан бошлашди

Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатини 11 та олтин медал билан бошлашди

Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжондан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Мусобақанинг илк куни доирасида бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Кутилганидек, унда Анвар Анваров узунликка сакраш, Суҳроб Ходжаев босқон улоқтириш, Малика Насриддинова ядро улоқтириш каби йўналишларда олтин медалларни қўлга киритишди. Умуман олганда, кун давомида атлетларимиз 11 та олтин, 15 та кумуш ва 11 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлишди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.