Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 йилдаги 596-сон қарори
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.