Тошкентдаги мактабда ўқувчилар дарсда пичоқ ўйнаб ўтирди — видео

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар дарсда пичоқ ўйнаб ўтирди

Ҳокимлик ҳолатга изоҳ бериб, ўқувчилар қўлидаги жисм ўтмас ўйинчоқ эканини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-мактабда ўқувчи пичоқ ўйнаб юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни 187-мактабда содир бўлган. Шу мактабнинг 11-«Ж» синф ўқувчиси 2007 йилда туғилган И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб, мақтанган.

Ушбу ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси мактаб маъмурияти томонидан чақиртирилган, маҳалла инспектори иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Ўқувчининг қилган хатти-ҳаракати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ота-онага нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.