У ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида ёш болаларга жинсий характердаги ҳаракатлар содир этган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи 17 май куни Канск шаҳрида ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида 11-14 ёшли қизлар ҳамда 13 ёшли ўғил болаларга нисбатан номақбул ва жинсий характердаги ҳаракатлар содир этган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида эркак Канск шаҳрида қўлга олиниб, Россия ҳудудида ноқонуний юрганлиги аниқланган.
Эркак мамлакат Жиноят кодексининг 132-моддаси (жабрланувчининг ночор ҳолатидан фойдаланган ҳолда 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилиш) 4-қисмининг «б» банди ҳамда 135-моддаси (бузуқ ҳаракатлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.