Фуқаро $2700 қалбаки пулларни $1400 га сотаётган вақтда ушланиб, қамоққа олинган.
Шундан сўнг, фуқаро келган Cobalt автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашинанинг олд эшигининг ён қисмида 100 долларлик купюралардаги жами 1000 АҚШ доллари, фуқаронинг ёнида эса 200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Қайд этилишича, текшириб кўриш учун олинган пуллар тайёрлаш услуби типография корхонасида махсус ҳимоя воситасида эмас, балки оддий бошқа дастгоҳда тайёрлангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.