“Андижон — Тошкент” йўналишидаги поездлар вақтинчалик Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади

“Андижон - Тошкент” йўналишидаги поездлар вақтинчалик Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади

Айрим бекатлар оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабаб водийга борувчи поездлар 20 кунга Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.

2024 йилнинг 2 июнь санасидан 22 июнь санасигача Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Фарғона водийси ва Волгоград йўналишидаги йўловчи поездлар ушбу вақт оралиғида Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Поездлар ҳаракат жадвали қуйидагича:

— 60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши: Тошкент 7:55 — Андижон 14:11;

— 59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши: Андижон 15:53 — Тошкент 21:47;

— 62/92-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши: Тошкент 18:01 — Андижон 00:31;

— 61-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши: Андижон 6:21 — Тошкент 12:38;

— 91/93/95-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши: Андижон 16:51 — Тошкент 23:44;

— 96-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши: Тошкент 10:25 — Андижон 18:00;

— 94-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши: Тошкент 6:07 — Андижон 13:17;

— 123-сонли “Волгоград — Тошкент” йўналиши: Волгоград — Тошкент 6:53.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.