Инсон ҳаёти меҳнат билан мазмунли. Айни шу омил боис одамзот тўкис ҳаётга, бахт-саодатга, комилликка интилади. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Президент Халқ қабулхоналарининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш фаолияти ҳам айни шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида Фарғона вилоятида қисқа вақтда янги иш ўринлари яратилди.
Қўқон шаҳрида эса Президент Халқ қабулхонасига моддий ёрдам масаласида келиб тушган мурожаатлар таҳлилидан сўнг 110 дан зиёд хотин-қизлар уй шароитида ишлаб даромад топиш имконига эга бўлди.
Президент Халқ қабулхонасининг дастлабки босқичида оғир шароитдаги мурожаатчиларни кооперация асосида ишлаб даромад топишига имконият яратилса, кейинчалик улар орасидан тадбиркорликка қобилияти борларига ўз оилавий корхонасини ташкил қилишига, фаолиятини кенгайтиришига ҳам ёрдам берилади. Халқ билан мулоқотнинг янги тизими шу механизм асосида босқичма-босқич кенгайтириб борилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.