Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Айбдор Д.Э. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 8 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган. А.А.га эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 17 миллион сўм жарима белгиланган.
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. дан Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарори 4-иловасига биноан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 27 миллион 880 минг сўм ундириб олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.