Тошкент шаҳар суди мазкур ҳолатда техник хатолик бўлганини маълум қилиб, вазиятни тушунтириб берди.
Тошкент шаҳар судининг изоҳ беришича, мазкур ҳолат техник хатолик бўлиб, судья томонидан ўша вақтнинг ўзида қўшимча қарор чиқариш йўли билан бартараф этилган. Аслида ҳуқуқбузарлик 16 май куни содир этилган.
Қайд этилишича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш материаллари 17 май куни судга келиб тушган бўлиб, электрон тақсимотга кўра, судья С. Хужамкулова иш юритувига олинган. Мазкур жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, бунда инсон омилининг таъсири йўқ.
17 май куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилиб, фуқарога тегишли жазо тайинланган.
«Алоҳида таъкидлаш шартки, ушбу баёнот суд қарори қонунийлиги юзасидан Кенгаш хулосаси сифатида талқин қилинмаслиги керак. Чунки, қонунга кўра, суд қарорларига ҳуқуқий баҳо бериш юқори суд инстанцияси ваколатига тааллуқли», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.