«Ўзавиация» ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказилди.
Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозлар сони ҳар бир томондан 50 тагача кўпайтиришга келишиб олинди ва эришилган келишувларни тасдиқлаш мақсадида Меморандум имзоланди.
Меморандум Ўзбекистондан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар ҳамда «Умра плюс» дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.