Хоразмда ўқитувчи дарс вақида икки нафар ўқувчини калтаклади

Хоразмда ўқитувчи дарс вақида икки нафар ўқувчини калтаклади

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар қилишича, воқеа жорий йилнинг 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Ўқитувчи мазкур синфнинг 2 нафар ўқувчисига ўзаро гаплашиб ўтиришгани учун танбеҳ бериб, уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Шу воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзганл ва ишдан бўшатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.