Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни Марғилон шаҳарда яшовчи 18 ёшли С.Т. ўткир тиғли жисм билан 24 ёшли ҳамшаҳари А.А.нинг ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи ҳодиса жойидан қочиб кетиши ҳамда гувоҳларнинг фаол қаршиликлари туфайли С.Т. жиноий режасини охирига етказа олмаган ва воқеа жойидан номаълум томонга яширинган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.