Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 150 млн.сўмгача кредит ажратилади. ГАРОВСИЗ!

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 150 млн.сўмгача кредит ажратилади. ГАРОВСИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (06.10.2022й.) қабул қилинди.

☑️Қарорга кўра ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра:

▪️қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун;

▪️маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар ажратилади.(Қарордаги кредитни олиш учун қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этишингиз керак)

☑️Кредитлар:

▪️қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 млн.сўмгача гаровсиз берилади;

▪️кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;

▪️ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади.

☑️Ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

▪️кредит маблағларининг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича ёки ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш бўйича суғурта полиси қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилиниб, кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин;

▪️қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.