Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида кам қувватли атом электр станцияларини қуришни назарда тутади.
Баённома лойиҳасига кўра, томонлар Ўзбекистонда ҳар бири 1,2 GW қувватли иккита энергоблокка эга йирик АЭСни қуриш билан бирга, Россия лойиҳаси асосидаги ҳар бирининг қуввати 55 MWгача бўлган 6 та энергетика реакторидан иборат АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиши мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги келишувга мувофиқ томонлар қурилиш соҳасида ҳамкорликни амалга оширмоқда.
Аввалроқ, Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров “Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонга кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёрлигини билдирганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.