Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота сув иншоотидан келаётган диаметри 1000 миллиметрлик катта босимдаги марказий сув қувурида фавқулодда носозлик юзага келган.
Шу сабабли Зарафшон, Андижон, Уста Умар Жўрақулов, Панжикент, Сўзангарон, Навоий, Садриддин Айний, Амир Шоҳмурод, Регистон, Термиз, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, Фирдавсий, Абдураҳмон Жомий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Акбар Отахўжаев, Бобур Мирзо кўчалари ва ушбу кўчаларга туташ маҳалла ва ҳудудларда вақтинча ичимлик сув тўхтатилган.
Самарқанд сув таъминоти шаҳар филиалининг хабар беришича, фавқуллодда юз берган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Ичимлик сув таъминоти тўхтаган ҳудудларга «Самарқанд сув таъминоти» АЖ шаҳар филиали томонидан махсус техникалар билан етказиб берилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.