Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасида топилган топилмалар эрамиздан аввалги II эрамизнинг III асрларига тегишли эканлиги аниқланган.
Хусусан, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди. Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юечжи (Массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.