Таиланд Ўзбекистон ва бошқа давлатлар учун визасиз режим жорий қилди

Таиланд Ўзбекистон ва бошқа давлатлар учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон фуқаролари қиролликда 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.

Таиланд ҳукумати қиролликнинг туризм саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлади. Хусусан, 36 давлатдан келган сайёҳлар учун виза режими бекор қилингани эълон қилиниб, мамлакатга визасиз кириш рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаяётгани таъкидланди.

Сайёҳлари Таиландга визасиз ташриф буюриш имкониятига эга бўлган 36 давлат орасида Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва бошқалар бор.

Илгари Ўзбекистон фуқаролари Таиландга келиш вақтида (Visa on Arrival) 30 кунгача бўлишлари мумкин эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.