Прокуратура маҳкум йигит ўзини ўзи осганини маълум қилди. Аммо, йигитнинг онаси ўғли қийноқ сабабли вафот этганини даъво қилмоқда.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми «гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш» билан судланган йигит ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Хабарга кўра, мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Аммо, Эзулик жамияти «Эзгулик» жамияти раиси Абдурахмон Ташановнинг маълум қилишча, маҳкумнинг онаси ўғли қийноқ оқибатида вафот этганини даъво қилган. У ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, марҳум йигит 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган.
«Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади прокуратура хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.