Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлатлар маълум қилинди


Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди.

Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади:

⁃ Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи);

⁃ Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);

⁃ АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);

⁃ Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);

⁃ Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).

Кириб келган гуманитар ёрдам соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:

⁃ соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);

⁃ ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);

⁃ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);

⁃ таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.