Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида Туризм кластери ташкил қилинади. Ҳисорак-Ғелон ва Ҳисорак-Сарчашма йўли икки тасмали қилиб таъмирланади.
Чироқчи-Шўрқудуқ автомобиль йўлининг 30 километри таъмирланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради. Натижада Шаҳрисабзга кўпроқ сайёҳни жалб қилиш имконияти яратилади.
«Шаҳрисабзда туризм кластерини ташкил этиш доирасида 2025 йилда Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та ГЭСни ишга тушириш режалаштирилган»,–дейилади хабарда.
Шунингдек, Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.
Умуман, мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига туризм салоҳияти юқори 20 та туманни танлаб олиб, Россия, Туркия, Хитойдан маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда ушбу туманлар мастер режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.