Кўпчилик фойдаланувчилар айни пайтда ўз саволларини мулоқот ойнасига ёзишлари мумкин, бироқ кириш тугмаси жавоб бермаяпти. Бундан ташқари, веб-сайтда аввалги чатларга кириш имкони йўқ.
Узилишларни кузатувчи “DownDetector” веб-сайтига кўра, сунъий интеллект чатботи билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар Тошкент вақти билан соат 11:30 атрофида пайдо бўлган.
“ChatGPT” 2 соатга яқин вақт давомида ишламади. Ҳозирда техник муаммолар бартараф этилган ва сайт одатдаги иш жараёнига қайтган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.