ДХХ Тошкентда одамларни АҚШга юбормоқчи бўлган фуқарони қўлга олди

ДХХ Тошкентда одамларни АҚШга юбормоқчи бўлган фуқарони қўлга олди

Уч кишини АҚШга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига $42 минг сўралган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Учтепа туманида ўтказилган тадбирда фуқаро Г.А. фуқаро Г.Б.нинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони 42 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида АҚШга юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. У бунинг эвазига олдиндан 28 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида АҚШга бориши учун ҳужжатларни расмийлаштириб, виза олиб бериши эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.