Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, Шаҳрихон туманидаги 52-сонли давлат МТТнинг ошхонасида идиш-товоқлар етишмаслиги, болалар четлари синган идишларда овқат ейиши аниқланган.
Шунингдек, Бўстон туманидаги 15-сонли давлат МТТ ошхонаси жиҳозланмаганлиги, мавжуд захирадаги сабзавот маҳсулотлари тўғри сақланмаганлиги оқибатида маҳсулотлар илдизлаб, чириб кетганлиги маълум бўлган.
Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Вилоятдаги МТТлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Натижада идиш-товоқларга эҳтиёжи бўлган Мактабгача таълим ташкилотларида идиш воситалари тўлиқ янгиланиб, сабзавотлар тўла янгиланган.
«Юқорида аниқланган камчиликларга йўл қўйганлиги учун ушбу МТТ директорлари ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарларига интизомий жазо чоралар кўрилди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.