Оилада болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги уларда саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг ривожланишига қандай таъсир қилади?

Оилада болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги уларда саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг ривожланишига қандай таъсир қилади?


Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари мамлакатимиз миқёсида хонадонларда болалар учун мўлжалланган китобларнинг мавжудлиги уларнинг саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасига қандай таъсир қилишини ўрганди.

Тадқиқотда асосий эътибор 3-5 ёш оралиғидаги фарзандлари бор оилаларда болалар адабиётиннинг мавжудлиги ва саводхонлик-ҳисоблаш қобилиятининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга қаратилди.

Бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти методологияси асосида ишлаб чиқилган саводхонлик-ҳисоблаш индекси (SHI) асосий эркин ўзгарувчи қилиб олинди. Мазкур индекс сўровнома орқали 3-5 ёш оралиғидаги болаларга берилган қуйидаги 3 та савол асосида шакллантирилди:

  • алифбодан камида бешта ҳарфни таниши;
  • бирдан бешгача рақамларни билиши;
  • ўз исмини ёза олиши.

Эмпирик таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди:
➖ Ўзбекистондаги оилаларда болалар учун мўлжалланган китоблар сонининг 1 бирликка ошиши улардаги саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг нормал ривожланганлик даражасида бўлиш эҳтимолини тахминан 12,39 фоизга оширади.
➖ Оиласида кимдир китоб ўқиб берган болаларнинг меъёрдаги ақлий ривожланиш даражасига эга бўлиш эҳтимоли китоб ўқилмаган оиладаги боланикига нисбатан салкам 2 баравар юқори бўлади.
➖ Оила молиявий ҳолатининг боладаги саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасига таъсири статистик аҳамиятли эмас.

П.С. Маълумотлар базаси сифатида ЮНИCEФ томонидан 2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларини қамраб олган Кўп кўрсаткичли кластер тадқиқоти (MICS) маълумотлари олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.