«Миссия давомида халқаро захираларни бошқаришда диверсификациянинг аҳамияти, жумладан, хорижий давлатлар қимматли қоғозларни захиралар таркибига киритиш, хатарларни баҳолаш ҳамда Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари иш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича махсус тренинглар ўтказилди. Хусусан, қимматли қоғозларга инвестиция киритишда рискларни бошқариш, савдо ва ҳисоб-китоб амалиётларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва комплаенс-назоратни амалга ошириш масалалари юзасидан малака оширилди.
Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида илк бор Марказий банк захираларини диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилди ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилди», дейилади регулятор хабарида.
Миссия якунида Жаҳон банки ғазначилиги экспертларининг халқаро захираларни бошқариш ва тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари олинган. Шунингдек, захиралар таркибига янги молиявий инструментларни киритишни давом эттириш ва Марказий банк ходимлари малакасини оширишга доир келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишувга эришилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.