Бухоро вилояти туманларини чигиртка босди — видео

Бухоро вилояти туманларини чигиртка босди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хабар қилишича, кечанинг ўзида чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Бухоро вилояти Ромитан туманининг Газли массивида кимёвий кураш тадбирларини олиб борган ва зарарли ҳашарот тарқалиши хавфи бартараф этилган.

“Ҳолат юзасидан Бухоро ва Навоий вилоятларида зарарли чигиртка босиши хавфи бўлган ҳудудлардан кун давомида батафсил маълумот бериб борилади”, — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.