Навоийда учта машина тўқнашиши оқибатида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

Навоийда учта машина тўқнашиши оқибатида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди


“Навбаҳор-Нурота” йўлида бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Gentra қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.

Бунинг оқибатида Onix’да бўлган бир оиланинг 5 аъзоси ҳамда Gentra’да бўлган эркак воқеа жойида вафот этган.

Навоийда бир неча инсоннинг ўлими билан боғлиқ даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.

Манбага кўра ЙТҲ 9 июн куни соат 15:00 лар атрофида “Навбаҳор-Нурота” йўлида содир бўлган. Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган Gentra ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганда қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Onix машинасида кетаётган бир оиланинг 5 аъзоси, яъни 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, Gentra ҳайдовчи бўлган эркак вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.