Ҳайит байрами куни Тошкент метроси бепул бўлади

Ҳайит байрами куни Тошкент метроси бепул бўлади

Метро поездлари икки соатга вақтлироқ иш бошлайди.

2024 йил 16 июнь — Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Метрополитен Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Қурбон ҳайити байрами кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.