Тошкентдаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди


Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Сергели машина бозори яқинида юк машиналари ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ФВБ олат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 13 июнь куни соат 11:49 да Тошкент шаҳар Сергели тумани 6а-даҳасида очиқ майдонда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган.

«Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобиль ёниб зарарланган», дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.