Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди

25 йил давомида элчи лавозимида ишлаган Виталий Васильевич Фен 77 ёшида вафот этди.

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Васильевич Фен бугун, 18 июнь куни вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Виталий Васильевич Фен 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди.

Виталий Васильевич Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.

Виталий Фен 1947 йил 18 октябрда Тошкент вилоятида туғилган ва 1995 йилдан буён аввал Муваққат ишлар вакили, сўнгра қисқа муддатли танаффус билан Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаб келган.

Виталий Фен Ислом урф-одатларига кўра Фарғона шаҳрида дафн этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.