“Виталий Фен бутун умрини Ватанимизга хизмат қилишга бағишлаган атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларининг мустаҳкамланишида ўчмас из қолдиради.
Виталий Василевич Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган”, — дейилади вазирлик хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.