Давлатмиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.
Мутасаддиларнинг асосий эътибори фуқаролардан энг кўп шикоятлар тушаётган масалаларга ечим топиш, жойларда ижтимоий инфратузлма ҳолатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, томорқа хўжалигини ривожлантириш, “Сайхунобод тажрибаси” асосида тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалаларга қаратилди.
Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, жами 381 нафар ёшларга 6,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.
Муборак Қурбон ҳайит кунлари кам таъминланган оилаларга, боқувчисини йўқотган фуқароларга, ёлғиз кексаларга, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, жами, 6,7 мингдан ортиқ фуқароларга 1,4 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга, 36 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар топширилди.
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги 16 та туманда жами 180 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 7 нафар беморларга бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Ушбу мақсадда “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда жойларда 50 дан зиёд турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, хонадон маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, “Уч авлод учрашувлари”, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш тадбирлари, спорт тадбирлари ва ҳ.к.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.