Унга кўра, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1900 сўм, ҳисоблагичсиз эса 2850 сўмни ташкил этади. Улгуржи истеъмолчилар ва темир йўл корхоналари учун нархлар 2300 сўмни ташкил этади.
Сув ўлчагичсиз ичимлик сувидан фойдаланишда бир оилада бир нафар одам учун 15 675 сўм, беш нафар кишига 78 минг 375 сўм, ўн нафар кишига эса 156 минг 750 сўмни ташкил этади.
Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан ўн беш кун ўтиб кучга киради.
10 июндан бошлаб Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида сув нархи салкам 4 карра оширилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.